Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.

«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», дейилади, жумладан, давлатимиз раҳбарининг мактубида.