Бугун Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, вазирлик, идораларнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳокимликларнинг котибиятлар мудирлари қатнашди.

Сиёсий-маърифий ўқув соатида қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари маърузачи сифатида иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи тафсилотлари ва у ерда кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.