Россия Президенти Владимир Путин G20 саммити қатнашчиларига видеомурожаат билан чиқмайди, мазкур тадбирда ТИВ раҳбари Сергей Лавров иштирок этади. Бу ҳақда РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков шундай маълум қилди:
“Давлат раҳбари саммит ишида ҳеч қандай форматда қатнашмайди, барча ваколат Лавровга берилган”.
Унинг сўзларига кўра, экспертлар даражасида ҳужжатларни келишишдек мураккаб жараёнда рус дипломатлари фаол қатнашмоқда, гуруҳга ТИВ раҳбари бошчилик қилмоқда.
G20 саммити 9-10 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтади.
Анжуманга қўшимча равишда Бангладеш, Миср, Испания, Маврикия, Нигерия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон ва Сингапур давлат раҳбарлари таклиф қилинган.
ЎзА