Алиев халқаро турнир ғолиби

27

12-14 декабрь кунлари Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрида «KAZAKHSTAN INTERNATIONAL JIU-JUTSU CHAMPIONSHIP» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 10 та давлатдан 1572 нафар спортчи иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Кескин кечган баҳслар якунида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибида иштирок этган республикамиз ёшлари бир қатор совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. Жумладан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Жисмоний тарбия факультетининг 1-курс талабаси Алдас Алиев 77 кг вазнда барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Тимур Рустемов 69 кг вазнда мусобақада иштирок этиб кумуш медалга сазовор бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги