«Алпомиш издошлари» ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди

Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсадида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида «Алпомиш издошлари» ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан талаба-ёшлар иштирок этди. Мусобақа давомида ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий билимлари, жамоавий ҳамжиҳатлик ва тезкор фикрлаш қобилиятларини синовдан ўтказди.
Жумладан, иштирокчи жамаолар навбатма-навбат ҳарбий эстафета, қурол-яроғини қисмларга ажратиб-йиғиш, тўсиқлардан ўтиш, спорт нормативларини бажариш каби шартлар бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.






Мусобақа якунида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшларидан иборат жамоа юқори тайёргарлик, жамоавий ҳамжиҳатлик ва юксак руҳда ҳаракат қилган ҳолда фахрли 1-ўринни эгаллади.

Совринли иккинчи ва учинчи ўринлар Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти жамаоларига насиб қилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси