Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда аввал эришилган келишувларга мувофиқ қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, шу жумладан тоғ-кон саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, туризм, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Нажиб Савирис юртимиз иқтисодиётига Миср инвестицияларини кўпайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.