“Indian Open” халқаро турнирида финал жанглари давом этмоқда

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасидаги “Indian Open” халқаро турнирида финал жанглари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги финал баҳсида Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Кумар Сатишни мағлубиятга учратган бўлса, 75 килограммда Исроил Мадримов кубалик Эстрада Иглесиас устидан зафар қучди. Ўзгача услубда беллашувчи боксчимиз Бобо-Усмон Ботуров эса мезбон Динешни енгди.
Вазни 91 килограммгача бўлган Санжар Турсунов сўнгги беллашувда Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилган Санжитга имкониятни бой бериб қўйди.
Ҳозирча, “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.
Бироздан сўнг, Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов ва Иқболжон Холдоров каби истеъдодли боксчиларимиз рингга кўтарилади.

 

Жавоҳир Тошхўжеа, ЎзА