Қиш ойларида аҳоли томонидан ўтин сифатида қайта тикланиши қийин бўлган саксовулни кесиш ҳолатлари тез-тез учраётгани ачинарли ҳол.

Жорий йил 13-18 январь кунлари тегишли органлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ўтказилган рейд давомида саксовулни ўтин сифатида ишлатиш мақсадида кесиб олиб кетаётган 15 фуқаро қўлга олинди. Улар жами 133 кубометр миқдордаги саксовулни автотранспорт воситаларида олиб кетаётган эди.

– Ушбу шахсларга жами 2 миллион 411 минг 360 сўм жарима солинди, – дейди Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича тезкор гуруҳи бош мутахассиси Ф.Айтбаев.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА