Волейбол бўйича Россия чемпионати қизғин давом этмоқда

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Россия чемпионатининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда, “Енисей” жамоаси аъзолари ўз паркетида “Динамо Краснодар”га қарши кечган учрашувнинг учта бўлимини ўз фойдасига ҳал қилди. “Уралочка” эса сафарда “Динамо-Метар” устидан 20:25, 18:25, 28:26, 20:25 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чемпионатда “Динамо Москва” – “Сахалин”ни 3-0, “Динамо-Казань” – “Заречье-Одинцово”ни 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Протон” ўз уйида “Ленинградка”ни қабул қилиб 0-3 ҳисобида енгилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА