Фоторепортаж: Маҳоратли спортчилар маскани

Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1560 нафар ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Мактабда кураш, юнон-рум кураши, бокс, оғир атлетика, футбол, таэквондо (WTF), стол тенниси, самбо, каратэ каби спорт турларидан машғулотлар йўлга қўйилган. 40 дан зиёд малакали мураббий ёшларга маҳорат сирларини ўгатаётир. Мамлакат ва халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келаётган мактаб спортчилари 2017 йилда 22 олтин, 19 кумуш ва 20 та бронза медалини қўлга киритди.

9.jpg
19.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА