Фоторепортаж: Нукусда ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича хотира турнири ўтказилди

Нукусда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича хотира турнири ўтказилди.

Мусобақада Қўнғирот, Кегейли, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳридан 200 дан зиёд ёш спортчи ғолиблик учун беллашди.

Қизлар ўртасида Ойсулув Матниёзова, Мавлуда Хўжаниёзова, Бексана Азатова ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўғил болалар баҳсида Улуғбек Қодирбоев, Ферузбек Собиров, Отаниёз Караматдинов, Холмурод Яхшиликов, Бекмирза Қалбоев, Фарҳод Утемуродов, Омон Кенжабоев, Султон Жанабоев, Маҳмуджон Ражабов, Муродбек Абдурасулов ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

5 (2).jpg
6 (2).jpg
11 (1).jpg
14.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев, ЎзА