Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманининг 379 фермер хўжалиги мўл ғалла ҳосили етиштирди. Айни кунларда ўрим-йиғим ишлари якунига етмоқда.

Тажрибали миришкор Нурбек Сапарбоев раҳбарлик қилаётган «Сапарбой-Қўзибой» фермер хўжалиги давлатга ғалла сотиш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

—Ғалладан бўшаган майдонларга картошка, сабзи, помидор, кунгабоқар каби такрорий экинлар экмоқдамиз, – дейди Н.Сапарбоев. — Эрта баҳорда экилган 40 гектар майдондаги ғўза ҳам баравж ўсмоқда. Техникаларимиз етарли. Насиб бўлса, кузда халқимиз дастурхонига бир нечта турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирганмиз.