Энди навбат Жанубий Кореяга

Хитойда футбол бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси ўзаро баҳслашади.

Мазкур учрашув бугун, 23 январь куни Тошкент вақти билан 16:30 да Куньшанда жойлашган “Kunshan Stadium”да ўтказилиши режалаштирилган.
bksc3.jpg
Эслатиб ўтамиз, футболчиларимиз ушбу ўйинга қадар, мусобақанинг гуруҳ баҳсларида қатарлик тенгдошларига имкониятни бой берган бўлса-да, Хитой ва Уммон ёшлар терма жамоасини мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса Япония ёшлар термасини 4:0 ҳисобида енгди.

1942a14ffec1beaf2214fc67653269a8_L.jpg

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА