Грузия Парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация 2018 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида, шунингдек, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида учрашувлар, мамлакатимиз ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Грузия парламенти ўртасида Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Делегация аъзолари Самарқандга ташрифи чоғида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўяди, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади.

 

ЎзА