Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ 2018 йил 18 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси шу куни эрталаб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ҳодиса натижасида жабрланган ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларини ватанига етказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳал этиш мақсадида Ақтўбе шаҳрига келди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари автобусдаги ёнғиндан омон қолган ҳамюртларимиз даволанаётган вилоят интенсив терапия клиник шифохонасида бўлди.
Шу куни Ақтўбе вилоят ҳокимлигида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қозоғистоннинг бошқа хизматлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон делегациясининг амалий йиғилиши ўтказилди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Эрлан Тургумбаевнинг маълумотига кўра, 32 нафар ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилди ва ёнғинни олдини олиш гуруҳи томонидан автобусдаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид:
 
 
 

 

ЎзА