Фоторепортаж: Дзюдочи ёшлар беллашуви

Нукусда 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда Кегейли, Хўжайли, Қўнғирот, Тахтакўпир туманлари ва Нукус шаҳридан 100 дан зиёд спортчи ўзаро беллашди.

Мусобақада Бекзод Саидмуродов, Темурбек Собиров, Анвар Сабуров, Умида Эшниёзова, Бекмирза Қалбоев, Улданой Бойжонова, Дилфуза Ўринбоева, Моҳирбек Сатуллаев, Низомиддин Жалолиддинов, Отабек Ерназаров, Олтинбек Мавлонбоев, Ғофур Жумабоев ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА