Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист, Муслим Магомаев номидаги Халқаро танловнинг Гран-при соҳиби, қатор халқаро ва республика танловлари совриндори Женисбек Пиязов Янги Йил муносабати билан Хўжайлидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига хайр-саховат концерт дастурини тақдим қилди.

Меҳрибонлик уйи раҳбари Светлана Михаиловна меҳмонларни илиқ юз бенен кутиб олди. Дастлаб меҳмонлар Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди ва бу ердаги муҳит меҳмонларда катта таассурот ўйғотди.

Жаҳон ва миллий опералари намойиш қилинган концерт дастури жажжи болакайларнинг бадиий чиқишлари билан давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Женисбек Пиязов аввал Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларида ҳам шундай тадбирлар ўтказган эди.

Зеро, «Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиш керак» ибратомуз сўзи халқ севган хонанданинг ҳаётий шиёрига айланган.

Қуйида концерт дастуридан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги