Анвар Бойназаров ва Шер Мамазулунов иштирокида матбуот анжумани ўтказиладиЭртага, 8 январь куни пойтахтимиздаги «Олимпия шон-шуҳрати» музейида Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда муайтай бўйича икки карра жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров ҳамда «TNА» қоидалари бўйича ўтказилган «TATNEFT» кубоги ғолиби ва кикбоксингнинг WАКО йўналишида жаҳон чемпиони бўлган Шер Мамазулунов иштирок этади.

Соат 13:00да бошланадиган ушбу матбуот анжуманига барча оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этамиз.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА