«Реал Мадрид» ўз майдонида ғалаба қозонди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 16 тур учрашувлари ўтказилди. 

Унда Грециянинг «Панатинаикос» жамоаси Туркиянинг «Анадолу Эфес» клубини ўз майдонида 90:79 ҳисобида мағлубиятга учратди. Испаниянинг «Уникаха» ҳамда «Валенция» ўртасидаги ўйинда меҳмонлар 83:85 ҳисобида зафар қучди.

Мадрид шарида ўтган «Реал Мадрид» ва Исроилнинг «Маккаби Т-А» жамоалари ўртасидаги учрашув 93:81 ҳисобида якунланган бўлса, Каталонияда «Барселона» Россия шарафини ҳимоя қилаётган «ЦСКА Москва»ни 85:72 ҳисобида мағлуб қилди.

Чемпионатда «Фенербахче»(Туркия) ва «Баскония»(Испания) жамоалари ўртасидаги ўйинда 79:74 ҳисоби қайд этилди. «Срвена Звезда» (Сербия) азалий рақиби «Жалгирис» (Литва) устидан 77:65 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, Греция шарафини ҳимоя қилаётган «Олимпиакос» Италиянинг «Милан» жамоасини 87:80 ҳисобида, Россиянинг «Химки» клуби Германияда «Бамберг»ни 74:70 ҳисобида енгди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА