Бундай имтиёз илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларида ижодий ишлари учун қалам ҳақи (гонорар) кўринишида даромад олувчи пенсионерларга ҳам тааллуқли.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг айрим тоифаларига қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида келтирилган.
Пенсия жамғармасидан маълум қилишларича, ҳозирга қадар ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 30 апрелда рўйхатга олинган “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинган.
Унга кўра, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга пенсия юз фоиз тўланган.
Бу рўйхатга 2017 йилнинг 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлари Академияси, олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий ходимлари, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва илмий ходимлари, ҳарбий-саноат комплекси таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳам киритилган эди.

 

ЎзА