Нукус шаҳрининг “Хўжайли гузари”да қад ростлаган кўп қаватли турар жой хонадонлари калити Янги йил байрами арафасида ёш оилаларга топширилди. Замонавий меъморий тизимда бунёд этилган 48 хонадонга мўлжалланган 4 қаватли уйда барча қулайликлар яратилган.

 

– Замонавий лойиҳа асосида қурилган бу уйларда ҳамма шароит етарли, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши раиси Халил Холмуродов. – Икки хонали шинам уйимиз турмуш ўртоғимга, болаларимга ҳам жуда ёқди. Шунингдек, “Matiz” русумли хизмат машинаси ҳам берилди. Биз, ёшларга ана шундай бахтли яшаш имкониятини яратиб бераётган давлатимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишга ваъда бераман.

 

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Нукус шаҳар, Элликқалъа, Мўйноқ, Қўнғирот, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли ва Чимбой туманлари кенгашлари раисларига “Matiz” русумли хизмат машиналари калити топширилди.

А.Ортиқбоев, ЎзА