Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:

Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли 69 кг вазнда биринчи ўринни (олтин медаль) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;

1-Достон Ёқубов.jpg

Собиров Фарходбек Анвар ўғли 94 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

2-Фарҳодбек Собиров.jpg

Ефремов Иван Владимирович 105 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;

3-Иван Ефремов.jpg

Эргашев Адхамжон Абдуллажон ўғли 62 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медаль) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари:

4-Адҳамжон Эргашев.jpg
миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди.