Рағбат ғалабага ундайди

Мамлакатимизда спортни оммалаштиришга қаратилаётган улкан эътибор ёшларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида ҳам спортда юксак марраларни кўзлаётган йигит-қизлар кўп.

Хоразмлик Роза Қўзиева ана шундай спортчилардан. Болалигидан оғир атлетика билан мунтазам шуғулланиб келаётган Роза яқинда пауэрлифтинг бўйича Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. Муҳаммад Абдураимов эса Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида кечган Пара-Осиё ўйинларида сузиш бўйича иккита олтин медалга сазовор бўлди.

– Мураббийларимиз маҳорати ва албатта, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик ғалабага эришишимизда катта мадад бўлмоқда, – дейди М. Абдураимов.

 

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА