Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорини имзолади.

Қарорга мувофиқ, давлат тиббиёт ташкилотларининг ёрдамчи бўлинмаларини (озиқ-овқат блоклари, кир ювиш хоналари, тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш ва ҳ.к.) хусусий сектор вакилларига берилади. Бундан ташқари, хусусий тиббиёт ташкилотларига шартнома асосида давлат тиббиёт ташкилотларининг баъзи бир тиббий хизмат турлари (лаборатория, гемодиализ, стерилизация ва бошқалар) ҳам ўтказилади. Уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Қарор билан 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳаларнинг тиббий ихтисослик турлари, молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари кўрсатилган манзилли рўйхати тасдиқланган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА