Афғонистон Ислом Республикаси Президенти
Муҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Афғонистондаги Хелманд вилоятининг Лашкаргах шаҳридаги портлаш оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди ҳамда бу таҳдидга қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун афғон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз.

Қайғу ила,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти