Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) ҳудудида хорижий компаниялар сармоялари ҳисобидан 29 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

“Навоий” ЭИЗда 24,3 миллион долларлик тўртта лойиҳа, “Ангрен” ЭИЗда 136,5 миллион долларлик саккизта лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ургут” ЭИЗ ўнта лойиҳа билан пешқадамлар сафида бормоқда.

2017 йилда «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 464 миллион долларга тенг 65 та лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилган. Маблағнинг 253 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

 

ЎзА