Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган, нопок, таъмагирлик, порахўрлик ва “Ички ишлар органлари ходими” деган номга доғ тушириши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил ходимлар йўқ эмаслигини эътироф этди. 

2017 йилнинг 11 ойида ана шундай ходимларнинг 7,5 мингга яқини интизомий жазога, 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

 

ЎзА