Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликлар, ҳаддан ташқари бюрократия ҳолатлари, айниқса, давлат молиявий назорати ходимларининг ножўя xатти-ҳаракатлари ва тизимдаги бошқа йиғилиб қолган салбий ҳолатлар очиқ-ойдин айтиб ўтилди. 

Президентимизнинг танқидидан кейин ўша куни Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб буларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этади.

Бир оздан кейин лавозимидан озод этилганлар рўйхати эълон қилинади. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА