Унга кўра, ўтган олти ойда ёшлар қабулхонасига 2 минг 345та мурожаат келиб тушган. Шундан 82 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, 14 кўриб чиқилмоқда. Бошқа ташкилотларга тегишли бўлган 4 фоизи эса тегишли жойларга етказиб берилган.

Ҳозирда Андижон, Фарғона ва бошқа вилоятларда 5 ёшлар маркази ташкил этишга 25 миллиард маблағ сарфланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги билан 3876 нафар йигит-қиз ишга жойлаштирилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида хориждан қайтган 376 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.

Амнистияга тушган 252 нафар ёш Иттифоқнинг фаолларига бириктирилди. Уларнинг 144 нафари ишга жойлаштирилган.

Анжуман давом этмоқда.

Йиғилиш тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

 

ЎзА