Бугун пойтахтимизда футбол бўйича “Локомотив” жамоаси мамлакат чемпионати ва кубок баҳсларида бош совринни қўлга киритгани муносабати билан клуб аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” Олий лига баҳсларида 70 очко жамғариб мамлакат чемпионига айланган бўлса, Ўзбекистон кубогида барча рақибларини мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, чемпионатда жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев рақиблар дарвозасига 27 та гол уриб, мусобақа тўп урарига айланди.

Тақдирлаш маросими соат 18:00 да бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА