Тошкент вақти билан соат 17.00 га қадар сайловда 939 минг 318 нафар фуқаро иштирок этди

Пойтахтда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 17.00 га қадар сайловда 939 минг 318 нафар фуқаро иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 60,2 фоизини ташкил этади. 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ягона матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда шу ҳақда айтилди.

7.JPG

Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Каримов ҳозирга қадар сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб тушмаганини маълум қилди.

 

Беҳзод Бозоров, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА