Қораўзак тумани ҳокимлиги, Прокуратураси ва Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорликда яқинда тумандаги иқтисодиёт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ташкиллаштирди.

Ярмаркага туман ҳудудидаги 27 муассаса, корхона ва масъулияти чекланган жамиятлар ўзларида бор бўлган умумий 215 бўш иш жойлари билан иштирок этишди.

Ярмаркага тушган мавжуд бўш иш жойларига ишсиз юрган  60 дан ортиқ фуқаролар қатнашди. Шундан, ишсиз 34 фуқаро ўз мутахассисликлари ва қобилиятига қараб ишга жойлаштирилди. 26 ишсиз фуқарога ҳар хил саволлар бўйича маслаҳатлар берилди.

Ярмарка вақтида халқ ҳунармандчилиги,  китоб ва бошқа кўргазмалари намойиш қилинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги