Президент армонини айтди

Жойларда баъзи мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қўлаб-қувватлай олмаётганимиз менинг энг катта армоним. Икки йил уларни текширилмайди. Энди уларни текшириш билан Прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан Президент назорат қилади, деди давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

 

ЎзА