Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида 2017 йил 21 та олий даражадаги ташриф амалга оширилгани, 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилганини таъкидлади. 

Натижада 400 дан зиёд битим ва келишувга эришилди, қарийб 60 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоя шартномалари имзоланди. Қабул қилинган ҳужжат ва келишувларни ўз вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40 та “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилмоқда.

 

ЎзА