Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этмоқда.

Бу нуфузли анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари кенг таркибда иштирок этмоқда.

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган.

Тадбир тафсилотлари сайтимизда онлайн тарзда ёритиб борилади. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА