Нархлар умумий даражасининг ўсиши 14,1 фоиз, инфляция даражаси 12-13 фоиз бўлиши ҳамда бюджет параметрлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,02 фоиз соф даромад билан бажарилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари солиқ юки янада камайтириш, бир хил солиққа тортиш базасига эга солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини қисқартириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси мустаҳкамлаш, ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга камайтирилиши назарда тутилмоқда.

 

ЎзА