Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази мутахассиси томонидан юрак регуляторини ўрганиш учун ҳисобий таҳлиллар ўтказишга мўлжалланган дастур яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти хабар берди.

Дастур мажумаси юрак ҳужайраларида қўзғалиш юзага келишини ва электрик фаолликнинг юрак қисмларида тарқалишини компъютерда моделлаштириш имконини беради. Юрак фаолиятининг регулятор механизмларини яъни, турли режимлари регуляторикасини текшириш бўйича ҳисобий тажрибалар ўтказиш каби функционал имкониятларга эга.

Муаллиф Зайнабҳон Юсуповага ушбу дастур учун ДГУ 04799 рақамли гувоҳнома берилди, дейилади хабарда.

 

ЎзА