Ўзбекистонда темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида қонун қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 19 октябрда қабул қилинган, сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган ҳужжатга кўра август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни этиб белгиланди.