Амур йўлбарси ва тоғ бўриси уч, Африка шери, Австралия туяқуши ва архар икки, қўнғир айиқ ва Морхўрнинг боласини кўрмоқчи бўлганлар мамлакатимизнинг жанубий дарвозаси – Термизга ташриф буюришининг ўзи кифоя. 

Термиз ҳайвонот боғида дунёнинг турли ҳудудларида учрайдиган Амур йўлбарси, Осиё шери, Бухоро буғуси, Қор барси каби 133 турдаги 421 ҳайвон, парранда-ю дарранда парвариш қилинмоқда. Ҳайвонот боғида “Қизил китоб”га киритилган Ҳиндистон буқаси, денгиз тошбақаси сингари жониворлар 30-40 йилдан буён одамларга ўзгача завқ-шавқ улашиб келмоқда.

– Сурхондарё турли ҳайвонларнинг маҳаллий шароитга тез мослашиши ва кўпайиши учун қулай иқлимга эга, – дейди Термиз ҳайвонот боғи ветеринар врачи М.Бекхонов. – Жорий йилда бу ерда Амур йўлбарси ва тоғ бўриси уч, Африка шери, Австралия туяқуши ва архар икки, қўнғир айиқ ва Морхўр (бурама шохли кийик) бир бошга кўпайгани, айниқса, боғимизни мириқиб томоша қилиш истагида келаётган болажонларда катта қизиқиш уйғотаётир. Уларни қиш мавсумида ҳам бу ерга чорлаб қоламиз.

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА