1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси 2017 йилнинг 12 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистоннинг ушбу конвенцияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолатловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумэътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакатимиз содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади, дейилади хабарда.