WhatsApp янги функцияни ишга туширмоқда

WhatsAppнинг iOS учун бета-версиясида QR-кодларини аниқлаш функцияси пайдо бўлди, деб ёзади Wabetainfo портали. Кейинроқ уни Android қурилмаларига ҳам ўрнатса бўлади.
Мазкур порталнинг маълумотида келтирилишича, мессенжер фойдаланувчилари телефон рақами шифрланадиган шахсий кодларини бошқалар билан баҳам кўрса бўлади. Бундай комбинацияни олишда уни смартфон камераси ёрдамида сканерлаб олиш кифоя. Бу эса суҳбатдошни тезкорлик билан алоқа рўйхатига киритиш имконини беради.
Агар шифрланган маълумот адашиб бошқа одамга жўнатиб юборилса QR-кодни ўчириб юбориш ва янгисини ёзиш мумкин, дейилади хабарда.

 

ЎзА