Нурмагомедовнинг отаси комага тушиб қолди

Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) ғолиби Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов Москва шаҳридаги шифохоналардан бирида кома ҳолатига тушиб қолган. Бу ҳақда беморнинг дўсти, спорт шарҳловчиси Рамазон Рабаданов маълум қилган.
“Ҳабибнинг отаси комада ҳушсиз ётибди“, — деди Рабаданов, мураббийнинг Россия пойтахтидаги ҳарбий госпиталлардан бирида эканлигини қайд этаркан.
25 апрель куни катта Нурмагомедов пневмонияга учрагани гумон қилиниб, Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳридаги касалхоналардан бирига ётқизилган эди.
Кейинроқ унинг коронавирусга тест топширгани ва Москвадаги бир шифохонага жойлаштирилгани маълум қилинди.

 

ЎзА