Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўтказаётган танловнинг навбатдаги ғолиблари маълум

#uydaqol! #hayotgaqoʻshil! #sportchallenge челленжига 10-14 апрель кунлари оралиғида икки мингга яқин видеоматериаллар келиб тушди.
Челленж ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра бу сафар қуйидаги видеороликлар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Тошкент шаҳар Хадра мавзесида истиқомат қилувчи Саидовлар хонадони аъзолари томонидан юборилган видеоролик. Роликда иштирок этган Убайда ва Рухсорахонлар Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, Комронбек эса боғча тарбияланувчиси;
 
2-ўрин: Навоий вилояти, Кармана тумани Ислом Каримов кўчасида истиқомат қилувчи Холмуродовлар оиласи;
 
3-ўринга бу сафар ҳам бирйўла иккита видеоролик сазовор бўлди. Булар – Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Фахриддиновлар оиласи ҳамда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси. Жамоа аъзолари:
 
Салиева Лазиза – спорт усталигига номзод,
 
Свободина Даря – спорт усталигига номзод,
 
Мезенсева Алена – спорт усталигига номзод,
 
Сулаймонова Амалия – 1-тоифали спортчи.
 
Уларнинг тренери – Эллита Ивановна Аванесян
Челленжда 1-ўринни эгаллаганлар югуриш йўлакчаси, 2-ўрин соҳиблари вело тренажёр ҳамда 3-ўринни қўлга киритганлар эса чанғи тренажёри билан тақдирланишади.
Азиз юртдошлар, челленжимиз давом этмоқда. Унда сиз ҳам фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

ЎзА