Кўргазма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “SSP-Expocontact” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг халқаро савдони ривожлантириш кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бундай халқаро тадбирлар кичик бизнес субъектларига дунё бозорига чиқишга, хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади ҳамда юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити туфайли маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик сармоядорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Анъанавий халқаро кўргазмада Ўзбекистон ва Хитойнинг қурилиш материаллари, кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, тиббиёт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги технологияларини ишлаб чиқариш, муқобил энергия манбалари, логистика ва консалтингни жорий этиш билан шуғулланадиган 40 дан зиёд корхонаси ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этмоқда.

Кўргазма доирасида давра суҳбатлари, турли компанияларнинг тақдимотлари ва маҳорат сабоқлари ўтказилмоқда.

 

Беҳзод Бозоров, ЎзА