Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон  Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Афғонистон Президенти Мустақиллик майдони Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини таъкидлади. Майдоннинг ўзига хос манзараси, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди.

 

ЎзА