ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: ​ҳафта қорли ва ёмғирли бўлиши кутилмоқда

Об-ҳавони кун сайин эмас, соат сайин ўзгариши ҳар биримизни кундалик об-ҳаво маълумотлари билан ҳисоблашишга мажбур қилмоқда. Кўчага чиқиш олдидан, албатта ҳароратни билиш, шунга кўра либос танлашга ўрганмоқдамиз.
Бошланган янги ҳафтада бизни қандай об-ҳаво кутаётгани билан қизиқиб, “Ўзгидромет” маркази ходимлари билан боғландик.
Улар 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Москва устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келишини таъкидлашмоқда.
Шу кунларда юртимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, ёмғир, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
21 ноябрь куни шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 22−24 ноябрь кунлари эса ҳарорат кечаси 0…-5, айрим жойларда-8 даража совуққа тушади. Кундузи эса −2 даража совуқдан 3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида эса 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

 

ЎзА