Бугун туғилган кун

13 ноябрь

Нукус давлат педагогика институти миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори Жуманазар Бозорбоев 1933 йил 13 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида туғилган.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Жуманазар Бозорбоев 1955 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини ушбу институтнинг фалсафа кафедраси ўқитувчилигидан бошлаган. 1963 йил Тошкент давлат университети аспирантурасини тамомлаган.

Жуманазар Бозорбоев меҳнат фаолияти давомида масъул лавозимларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Н.Давқораев номидаги тарих, тил ва адабиёт институти директор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Нукус давлат педагогика институти ректори вазифаларида ишлаган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА