6-7 ноябрь кунлари Олмазор тумани, Хоразм, Андижон ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади

Бугун 6 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Соғбон 1-2 туп”, “Қизил тут”, “Пахта”, “Лангар”, “Ленточний”, “Қўш тут”, “Муҳокама” кўчаларида ва “Зарқайнар” супермаркетларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.
Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида бугун 6 ноябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар 35/10 кВ кучланишли “Оҳунбобоев“ подстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон шаҳар ва тумандаги “Янгиҳаёт”, “Аббос Бакиров”, “Абдулла Аҳмедонов”, “Боғишамол”, “Жаҳонобод”, “Завроқ”, “Оғуллик”, “Боғи Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларида;
Избоскан туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Пахтакор” подстанциясидан чиқувчи “Қайрат”, “Зиёкор” электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида;
6 кВ кучланишли “Марказий тақсимлаш шохобчаси-2” электр узатиш тармоғида режали мукаммал таъмирланиши сабабли, Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон”, “Хўтанариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли хонадонларида ҳам электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудлари ҳамда Хоразм вилоятининг Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Питнак туманларида Тахиатош-Хоразм-Саримой йўналишидаги тармоқларда 220 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоғининг ўтказилиши ва “Тахиатош иссиқлик электр станцияси”даги 7 энерго блок таъмирланаётганлиги сабабли 6-7 ноябрь кунлари электр энергиясида узилишлар бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

 

ЎзА