Ўзбекистон–Япония таълим ва фан ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида 4-12 ноябрь кунларига мўлжалланган Таълим ва фан ҳафталиги бошланди.
Ҳафталик доирасида Ўзбек-япон ёшлари инновацион марказида учрашув бўлиб ўтди. Унда мазкур университет масъуллари ва Нагоя университети делегацияси иштирок этди.
photo5334811129727266049.jpg
Унда 2019 йил 12 ноябргача давом этадиган талабалар, магистрлар, докторантлар ва Тошкент давлат техника университетининг ёш ўқитувчилари учун Нагоя университети профессорлари Ёкио Ишида ва Сусуму Хара томонидан ўтказиладиган академик ҳафталик ҳамда келгуси ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қўшма ўқув дастурини яратиш имкониятлари ҳақида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Маълумот учун, таълим ва фан ҳафталиги якунида тест синовлари ўтказилади. Ундан муваффақиятли ўтганлар (2-3 талаба) келгуси йил бошида Нагоя университетининг лабораториялари ва бўлимларидан бирида амалиёт ва малака ошириш курсларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

 

ЎзА