МИБ Нукусда чет эл корхонаси фойдасига 45 минг АҚШ долларлик қарздорликни ундирди

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига Нукус туманлараро иқтисодий судининг қарздор корхона ҳисобидан ундирувчи Россия Федерацияси Нижний Новгород шаҳри, Гагарин кўчасида жойлашган “Фармкомплект” МЧЖ фойдасига 45 000 АҚШ доллари миқдорида асосий қарзи, 3647,49 АҚШ доллари миқдорида шартнома шартларини бажармаганлик учун жарима, 464 Россия рубли почта харажати ва 36 541 рубли давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, банк ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилганидан сўнг, қарздордан 45 000 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги ундирилиб, ундирувчи “Фармкомплект” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган ва ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланган.

 

ЎзА